Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВО БИЛАН ТАНИШДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/ed869298ffed76b7f6cf4.jpg)
2022-04-21 21:41:16 124
![](https://telegra.ph/file/ed869298ffed76b7f6cf4.jpg)
Бугун Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ф.Исмоилов ҳамда туман ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи, 3-сектор раҳбари З.Ғофуровлар Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Деҳқон бозори” МЧЖда бўлдилар.
![](https://telegra.ph/file/41f6dc1745cc422bee763.jpg)
Сектор раҳбарлари бозордаги ва озиқ-овқат маҳсулотлари дўконларидаги нарх-наво билан танишдилар. Шунингдек, сотувчилар ва харидорлар билан суҳбатлашиб, уларга яратилган шароитларни ўрганишди.
Аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.