Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ” ҚЎШТЕПАДА ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/407bcdb0fe24a4e3dd454.jpg)
2022-04-21 15:58:43 119
![](https://telegra.ph/file/407bcdb0fe24a4e3dd454.jpg)
Юртимизда 23 апрелга қадар давом этадиган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Қўштепа тумани Ахборот-кутубхона маркази томонидан тақдимот, мулоқот, учрашув, давра суҳбатлари ва бошқа кўплаб қизиқарли лойиҳалар ўтказилиши режалаштирилган.
Ана шундай тадбирлардан бири бугун бўлиб ўтди. “Энг яхши китобхон таълим муассасаси” деб номланган танловда тумандаги 5 та умумтаълим мактабилари ҳамда 2 та ИДУМИ ўқувчларидан иборат жамоалар ўзаро 3 та шарт бўйича беллашдилар.
![](https://telegra.ph/file/a9f7a994879e21241a941.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f89d083d8769a3dcfbdc3.jpg)
Тадбир давомида фаол китобхонлар томонидан шеър, қўшиқ ва рақслар намойиш этилди. Ахборот-кутубхона маркази томонидан танлов иштирокчиларига эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.
![](https://telegra.ph/file/47a0270281ad7a636813c.jpg)
Шунингдек, ҳафталик доирасида Қўштепа тумани миллий гвардия бўлими ходимлари ҳам туман Ахборот-кутубхона марказига саёҳат уюштиришди. Саёҳат давомида ходимлар кутубхона фаолияти, шунингдек, ўзларини қизиқтирган адабиётлар билан танишдилар.