Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 157 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАМАЗОН САХОВАТ ВА ЯХШИЛИК ОЙИДИР

×

 2022-04-21 15:31:39    149

PDF юклаш
Чоп этиш



Мана юртимиз бўйлаб муборак Рамазон ойи ўзининг баракотини таратиб юрибди. Бу ой жуда кўп фазилатларга эгалиги билан бошқа ойлардан ажралиб туради. Бу ой ибодат ойи, бу ой Қуръон ойи, бу ой рўзадорларга таом улашаш ойи, бу ой саҳоват ва меҳр-мурувват ойи ҳамдир. Зеро, бу ойда эҳсон-саховатларни ҳар қачонгидан кўпайтириш, бемор-ногиронларга ёрдам қўлини чўзиш, муҳтожлар ҳолидан хабар олиш фазилатли ва савобли ишлардан саналади.

Ушбу муборак ойда Қўштепа тумани бош отинойиси Муқаддамхон Ўрмонова ва туманимиздаги 12 нафар отинойиларнинг ташаббуси билан маҳзун кўнгилларга бир дам бўлсада илиқлик бахшида этилиб, меҳр-мурувват, эътиборга муҳтож кишиларга саховат кўрсатилмоқда.




Муқаддамхон Ўрмонова раҳбарлигидаги отинойилар рамазон ойи бошлангандан буён маҳаллаларда бўлиб, бемор ва ёши улуғ инсонларнинг  холидан хабар олишмоқда.

Ҳозиргача ҳудудлардаги 100 ортиқ бемор-ногиронлар, муҳтожлар ҳолидан хабар олинди. Бу ҳайрли ишлар отинойилар томонидан Ҳайит айёмигача ва ундан кейин ҳам давом эттирилиши режалаштирилган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram