Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 210 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЖАРАЁН

×

 2022-04-21 13:46:27    106

PDF юклаш
Чоп этиш



1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши дунё саҳнида Ўзбекистон деган давлат бор эканлиги, унинг ўз тили, ўз эътиқоди ва ўз танлаган йўли борлигини кўрсатиб берди. Ўтган йиллар давомида барча соҳаларда бўлгани каби мазкур соҳада ҳам бир қатор ислоҳотлар босқичма-босқич амалга ошириб келиняпти.

Президентимизнинг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 20 октябрдаги ПФ-6084-сон фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш бўйича Қўштепа туманида белгиланган чора-тадбирлар режасига асосан, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 февралдаги “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 61-сонли қарори ижроси юзасидан Қўштепа тумани ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда туман тиббиёт бирлашмасида бўлди.

Ишчи гуруҳ томонидан ушбу қарорнинг ижроси юзасидан тиббиёт бирлашмасида давлат тилида иш юритиш, ташқи ёзувлар ва тарғибот воситаларининг холати ўрганилди. Мавжуд камчиликлар юзасидан эса масъулларга тегишли тавсиялар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram