Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 208 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

САЙЁР ҚАБУЛДА МУАММОЛАР ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПДИ

×

 2022-04-21 09:03:40    121

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Фарҳоджон Исмоилов Катта Болтакўл маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида ўзининг навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Қабулда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Сайёр қабул давомида 5 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. Шунингдек, маҳаллада “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган фуқаролар томонидан уй-жойини таъмирлаш ҳамда озиқ-овқат масалаларида ёрдам сўраб қилинган мурожаатлари ижобий ҳал этилди.



Жумладан, ушбу маҳаллада яшовчи эҳтиёжманд оилада яшовчи Саидахон Умурзақова сектор раҳбарига озиқ-овқат ва уй-жойини таъмирлашда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Сайёр қабул сўнгида сектор раҳбари маҳаллада “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига рўйхатга олинган Саидахон Умурзақованинг яшаш хонадонида бўлиб, яшаш шароитлари билан яқиндан танишди. 



Фуқаронинг мурожаати ижобий ечим топиб, сектор раҳбарининг амалий ёрдами билан ушбу хонадонга хомийлик ёрдами сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 2 тонна цемент етказиб берилди.

Шунингдек, сектор раҳбарининг саъй-ҳаракати билан Катта Болтакўл маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолининг табиий газ қувурлари таъмирланиб, газ билан боғлиқ муаммолари ҳам бартараф этилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram