Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 205 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-04-20 20:47:25    117

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, томорқалардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш, уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



14-умумтаълим мактабида бўлган туман раҳбари ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



28-сонли мактабгача таълим ташкилотида қамров сонини ошириш мақсадида қўшимча бино қурилиши юзасидан амалга оширилаётгар ишлар ўрганилди. Мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Тиббиёт билашмаси тасарруфидаги “Ғиштмон” қишлоқ врачлик пунктида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.




Туманда ёшлар билан ишлашни тизимли ташкил этиш, уларни тадбиркорликка йўналтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда муаммоларини ҳал этиш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, бугун Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашув давомида 13 нафар ёшлар турли таклиф ва муаммолар билан мурожаат қилишди. Туман ҳокими томонидан учрашувда кўтарилган таклиф ва муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.



Аҳоли хонадонларида паррандачиликни ривожлантириш мақсадида аҳолига имтиёзли кредит асосида парранда етказиб бериш ишлари билан танишган туман ҳокими томонидан аҳолига етказиб берилаётган паррандалар саломатлигини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман ҳокимлигида ҳоким ўринбосарлари ҳамда масъул раҳбарлар иштирокида хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичини шакиллантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Масъул раҳбарларга “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичини шакиллантиришда шаффофликни таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Шунингдек, туманда 2022 йил ҳосили учун экилган ғалла ва пахта майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши ҳамда соя экини экиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган ғалла ва пахта майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши ҳамда соя экини экиш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram