Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНГИ ЖОРИЙ ЭТИЛГАН МАҲАЛЛА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛАРИ УЧУН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/587598cbb73f61ac2b452.jpg)
2022-04-19 21:06:44 187
![](https://telegra.ph/file/587598cbb73f61ac2b452.jpg)
Бугун Қўштепа тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида янги жорий этилган маҳалла Хотин-қизлар фаоли лавозимида иш фаолиятларини бошлаган хотин-қизлар учун семинар ташкил этилди. Унда туман ҳокими И.Новиков, вилоят ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи К.Кавлонова, туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Олимовалар иштирок этишди.
![](https://telegra.ph/file/f20f2481b8ec2ce0af9ec.jpg)
![](https://telegra.ph/file/b5d3feba4e351633d8083.jpg)
![](https://telegra.ph/file/8641692c0180f32ef7c25.jpg)
Семинарда К.Кавлонова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 март кунги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 81-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 146-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 март кунги “Аёллар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунча берди.
![](https://telegra.ph/file/703edd41a9bf7a456128d.jpg)
![](https://telegra.ph/file/5bf9c5226f6276e18881f.jpg)
Шунингдек, семинар давомида “Аёллар дафтари” 3-босқичи ҳамда Хотин-қизлар балансини юритиш тартиблари бўйича ҳам тавсия ва кўрсатмалар берилди.