Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 53 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-04-18 21:45:03    103

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун туман ҳокимлигида ҳоким ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, сайловга кўмаклашувчи туман комиссияси аъзолари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари сайловини ўтказувчи ишчи гуруҳ раислари иштирокида “2022 йил май ойи давомида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига юқори савияда тайёргарлик кўриш ҳамда маҳалла раиси лавозимига муносиб номзодларни шакиллантириш” юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга май ойида ўтказиладиган сайловларни қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиш ҳамда маҳалла раиси лавозимига муносиб номзодларни шакиллантириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков 8-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларнинг қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.



Туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 24-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлган туман раҳбари, муассасада қамров сонини ошириш мақсадида қўшимча бино қурилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман Тиббиёт билашмаси тасарруфидаги “Оқтепа” қишлоқ вралик пунктида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими, масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берди.



Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозаров раҳбарлигида туманда фаолият кўрсатиб келаётган “FERGANA GLOBAL TEXTIL” масъулияти чекланган жамиятида “2022 йил ҳосили учун етиштирилаётган ғўза майдонларида дастлабки агротехника тадбирларининг бажарилиши” юзасидан амалий семинар ўтказилди. Вилоят ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларида олиб бориладиган агротехника тадбирларини белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш бўйича берган кўрсатмалари асосида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, вилоят ҳокими ҳамда вилоят сектор раҳбарлари иштирокида мавсумда иштирок этувчи механизаторларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.



“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрь кунги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарорига мувофиқ ижара асосида туман аҳолисига ажратилган ер майдонларига картошка ва асосий турдаги озиқ-овқат экинлари экиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга аҳолига ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман ҳокимлигида мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирокида “Ochiq Budget” портали асосида туманда аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш мақсадида ўтказилган овоз йиғиш натижаларига кўра ғолиб бўлган маҳалла фуқаролар йиғинларида ички йўлларни таъмирлаш ҳамда ичимлик суви тармоқларини тортиш бўйича амалга оширилаётган ишлар” юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга амалга оширилиши режалаштирилган ишларни самарали ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram