Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 174 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

 “КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ” БОШЛАНДИ

×

 2022-04-18 15:28:44    124

PDF юклаш
Чоп этиш



Юртимизда китобхонлар сафини кенгайтириш, ёшларни китоб мутолаасига ундаш ва китобхонлик маданиятини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Худди шу мақсадда жорий йил 18-23 апрель кунлари мамлакатимизда “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказиш кўзда тутилган. Бугун Қўштепа туманида ҳам “Китобхонлик ҳафталиги”га старт берилди.

Хусусан, Қўштепа тумани ахборот-кутубхона марказида “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида ташкил этилган “Болага китоб беринг” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ҳам иштирокчиларнинг китобга қизиқишларини яна бир карра орттиришга хизмат қилди.

Ушбу тадбир туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Мўйдинова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлимининг раҳбари Д.Ғаниев, туман ахборот кутубхона маркази раҳбари Ғ.Мўминовлар ҳамкорлигида ташкил этилди. 




Ёшларни китобга бўлган қизиқишларини ошириш, китобсевар ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган тадбир сўнгида фаол китобхонлар рағбатлантирилди. Тадбир доирасида китоблар ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган адабиётлар билан танишдилар.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram