Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-04-15 21:58:32    99

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самаралий фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.




“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрь кунги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарори”га мувофиқ ижара асосида Нурафшон маҳалласи аҳолисига ажратилган ер майдонларига картошка ва асосий турдаги озиқ-овқат экинлари экиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга аҳолига ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Тадбиркор Хикматилло Асқаров томонидан Қийқи маҳалла фуқарола йиғини ҳудудида ташкил этилган хизмат кўрсатиш маркази фаолияти билан танишган туман раҳбари, тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўзининг тегишли таклифларини берди.

Шунингдек, туманда 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши, чигит экилиши режалаштирилган майдонларда ер тайёрлаш ва чигит экиш ишлари ҳамда маҳаллий ўғит жамғариш бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида ғалла ўрим комбайнларини таъмирлашни якунлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга таъмирлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram