Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
2022-04-15 21:30:54 192
Қўштепа туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида амалий семинар ўтказилди. Семинарда мактабнинг педагог ходимлари, туман маънавият ва маърифат маркази ҳамда ёшлар тарбиясига масъул бўлган ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этишди.
Шунингдек, туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Мухаббатхон Мўйдинова, вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Соҳибжамол Тонготарова, Фарғона шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Фарҳоджон Мамажоновлар ҳам иштирок этдилар.
Семинар давомида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, тарбияси оғир ўқувчилар билан якка тартибда ишлаш, уларни китоб ва ўқишга бўлган қизиқишларини ошириш, фан тўгараклари ишларини янада жонлантириш масалалари бўйича фикр алмашилиб, керакли тавсиялар берилди.
Тадбир ўзига хос баҳс – мунозара усулида ташкил этилди ва иштирокчилар томонидан барча берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.