Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 187 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-04-14 09:25:17    115

PDF юклаш
Чоп этиш




Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрь кунги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарорига мувофиқ ижара асосида Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига ажратилган ер майдонларига картошка ва асосий турдаги озиқ-овқат экинлари экиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул раҳбарларга аҳолига ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда уларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Туман раҳбари 22-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Инвестиция” дастури асосида қурилиш ва таъмирлаш ишларини бошлаш бўйича олиб борилаётган ишларни ўрганиб, масъул раҳбарларга қурилиш ишларини бошлаш ҳамда сифатли бажарилиши бўйича назорат ўрнатиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

13-умумтаълим мактабида ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишган туман ҳокими таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.




Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 24 март кунги “Ёшлар ўртасида китобхонлик, маданият ва санъат, интеллектуал ўйинлар, ахборот технологиялари ҳамда спорт турлари бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 89/01-49-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш, туманда ёшларни санъатга бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда истеъдодларни рўйёбга чиқариш мақсадида туман Маданият марказида “Ёшлар овози” кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими И.Новиков иштирок этиб, Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятларни такидлаб, тадбир иштирокчиларига муваффақият тилади.



Туман раҳбари “Зерофакс” масъулияти чекланган жамияти томонидан Хумдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида гидропоника усулида ташкил этилган иссиқхонада олиб борилаётган ишлар билан танишди. Тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш юзасидан тегишли таклифлар берилди.

Туман ҳокимлигида қишлоқ хўжалиги ташкилот раҳбарлари ҳамда ҳудуд аграномлари иштирокида “Қишлоқ хўжалиги масалалари” юзасидан йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши, чигит экилиши режалаштирилган майдонларда ер тайёрлаш ва чигит экиш ишлари ҳамда маҳаллий ўғит жамғариш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram