Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОТАЛИК МАЖБУРИЯТИНИ БАЖАРИШДАН БЎЙИН ТОВЛАГАНЛАР
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/0aae7967a60ba4b176114.jpg)
2022-04-12 16:46:53 139
![](https://telegra.ph/file/0aae7967a60ba4b176114.jpg)
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларида алимент ва бошқа моддий таъминот ундириш билан боғлиқ ишлар қизғин тус олмоқда. Бюронинг биргина Қўштепа тумани бўлими иш юритувида 1.100 тадан ортиқ алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд.
Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 2012 йил 11-октябр кунги суд буйруғига асосан Қўштепа тумани, Истиқбол МФЙ, Мураббийлар кўчасида яшовчи Д.С.дан фуқаро Н.С. фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган эди.
Оталик мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаган қарздор Д.С. 8 ой мобайнида жами 4.939.592 сўмлик алимент пулларини тўламаганлиги учун Жиноят ишлари бўйича Қўштепа тумани судининг 2022 йил 7-апрелдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисмидаги ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.