Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 30 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА 2023-ЙИЛДА АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛАДИ

 2022-04-12 14:44:18    491

PDF юклаш
Чоп этиш



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябр кунги “Ўзбекистон Республикасида 2023-йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сонли қарорига мувофиқ республикамизда 2023-йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш белгиланди.


Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсдаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади.


Аҳолини рўйхатга олиш тадбири – даврий оралиқда мамлакат ҳудудидаги ва унинг кичик аҳоли пунктларидаги аҳолининг расмий ҳисобга олиш бўлиб, барча аҳолининг ижтимоий ва демографик тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ҳисобланади.           Бу тадбир кишилар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва умумлаштириш жараёнларини, шунингдек, демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни баҳолаш, эълон қилиш ва таҳлил қилишни ўз ичига олади.


    Аҳолини рўйхатга олиш тадбири 3 босқичда амалга оширилади:


1.  Аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишга тайёргарлик кўриш (норматив ҳужжатлар, дастурий таъминот, ташкилий ишлар) ишларини амалга ошириш. Биринчи босқич 3 йилгача бўлган муддатда ўтказилади.


2.  Бевосита аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш ишлари амалга оширилади. Иккинчи босқич 10 кундан 60 кунгача бўлган муддатда ўтказилади.

 

3.  Аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг бирламчи материаллари маълумотлари жамланади, электрон базага киритилади, кодлаштириш, назорат,

таҳрир қилинади, натижалари эълон қилинади. Учинчи босқич 2 йилдан 3 йилгача бўлган муддатда ўтказилади.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбири якуни билан қуйидаги аниқ кўрсаткичларга эга бўлишимиз мумкин:


•  шахснинг туғилган йили, жинси, ёши, миллати, фуқаролиги, оилавий аҳволи, маълумот даражаси, бандлик даражаси;


•  кўчиб келган фуқаронинг доимий яшаш жойи, кўчиб келган вақти, кўчиб келиш сабаби, миллати;


•  шахснинг турар жойи тури, уйнинг қурилган вақти ҳамда электр энергия, газ, канализация мавжудлиги.