Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА КИНОКАРВОННИНГ УЧРАШУВЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
2022-04-11 22:44:42 114
Вилоятимизда Кинематография агентлиги ташаббуси билан Миллий кинематографияни ривожлантириш Маркази томонидан ташкил этилган таниқли киноижодкорлардан иборат Кинокарвон учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун Қўштепа туманидаги Маданият марказида Киномотография агентлиги билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон ва миллий киномотография” шиори остида ижодий учрашув ташкил этилди. Юқори савияда ўтказилган учрашувда туман ҳокимининг Ўзбек тилида иш юритиш масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Мўйдинова ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Д.Ғаниевлар ҳам иштирок этишди.
Кинокарвон учрашувлари давомида киноижодкорлар томонидан йиғилганларга кинематография соҳасидаги сўнгги янгиликлар бўйича маълумотлар берилди, сўнг миллий қўшиқлардан иборат концертлар ташкил этилди.
Кинокарвон таркибида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Ҳусанова, актёрлар Умид Искандаров, Вазира Юнусова, Боситхон Раҳматов, Дилшодбек Каттабеков иштирок этишмоқда.