Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 130 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ТАРИХИ

 2022-04-11 15:26:18    1724

PDF юклаш
Чоп этиш


ҚЎШТЕПА ТУМАНИ

Маркази “Лангар” МФЙ

Ташкил топган санаси 16 апрел 1959-йил. (2010 йилда Қўштепа номи берилган)

Умумий майдони, минг км2 0,368 минг км2

Туманга бўйсунувчи шаҳарлар йўқ

Маҳалла фуқаролари йиғинлари сони 51 та

Қишлоқ аҳоли пунктлари сони 62 та

2021-йил 1-июл ҳолатига доимий аҳоли сони, минг киши 197,1

Вилоят марказигача бўлган масофа, км 24.9 км

Чегарадош туманлар Ёзёвон, Тошлоқ, Марғилон, Олтиариқ, Фарғона, Бувайда

Мактаблар - 50 та

Мактабгача таълим муассасалари – 38 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 3 та давлат-хусусий шерикчилик  асосидаги, 3 та хусусий ва 110 та оилавий боғчалар фаолият олиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш муассасалари – 3 та поликлиника, 15 қишлоқ врачлик амблюторияси мавжуд.

Масжидлар – 15 та


Қўштепа тумани – Фарғона вилоятидаги туман. (1943-йилгача Марғилон тумани) Фарғона вилоятидаги туман. Туманимиз 1926 йилда ташкил этилган. Кейинчалик туман ҳудудидан Тошлоқ, Ёзёвон каби янги туманлар ажралиб чиққан. Мустақиллик ва истиқлол йилларида бутун она Ўзбекистонимиз каби туманимизда ҳам янгиланиш ва ўзлигини англаш сари катта қадамлар қўйилди. 2010 йилда Қўштепа номи берилган.


Табиати
Туман Фарғона водийсининг марказида, Ёзёвон чўлида  жойлашган, рельефи кенг текисликдан иборат. Шимолий томон пасайиб боради; дарё ёйилмалари ва уларнинг оралиғидаги пастликлар ҳамда Сирдарёнинг қайир усти террасаси, суви қуриб қолган кўл ботиқлари билан сойларнинг ўзанлари, қум барханлари ва тепалари учрайди. Иқлими кескин континентал. Ёзи иссиқроқ, қиши совуқрор. Баҳорда ғарбдан шамол эсиб туради. Йиллик ўртача температураси 13,60, Июлда ўртача температураси 270 энг юқори температураси 430, январда ўртача температураси -2,20, энг паст температураси  -230. Вегетация даври 220 кун. Йиллик ёғин 110-130 мм. Туман ҳудуди орқали катта Фарғона канали (27 км), Марғилонсой, Жанубий Фарғона канали оқиб ўтади. Туман худуди Гидрогеологик ўринда жойлашган. Теварак атрофдаги баландликлардан келган сизот сувлари ва суғоришдан чиққан оқава сувлар ер ости сувини кўпайтиради. Сизот суви юза (1-1,5 м). Ер остидаги сувли қатламларидан сув артизян қудиғи орқали чиқариб олинмоқда. Туман худидининг  катта қисмини қисман шўрлашган ўтлоқи ва ўтлоқи-ботқоқ тупроқлар, базан шўр хок тупроқлар ишғол қилади. Ўтлоқи тупроқларда бутун вегетация даврида намлик етарли бўлади. Жанубий қисмида оч бўз, суғориладиган бўз-ўтлоқи, ботқоқ-ўтлоқи тупроқлар (чириндиси 2-4%) бор. Ёввойи ўсимликлардан черкез, қандим, селин, юлғун, қум тепалари оралиғидаги текисликларда шўра, лёссли – гилли ерларда шувоқ, зовурлар ичида қамиш ўсади. Ёввойи ҳайвонлардан қуён, тулки, кемирувчилар ва судралувчилар бор.


Аҳолиси

Туманда (2021-йил 1-июл ҳолатига) 197100 дан зиёд аҳоли истиқомад қилади. Булардан 101400 нафари эркаклар, 95700 нафари эса аёллардан иборат. Улар 51 та фуқоролар йиғини атрофига уюшгандир. Туманда ўзбеклар билан бир қаторда қирғизлар, тожиклар, руслар, татарлар каби 10 га яқин миллат вакиллари оға-инилардек яшаб, юртимиз ободончилигида иштирок этиб, бойлигига-бойлик қўшмоқдалар.


Иқтисодиёти

Туман хўжалиги, асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган. Ширкат хўжаликлари пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, сабзавотчилик, полизчилик, ипакчилик, чорвачилик билан шуғулланади. Одатда мингдан ортиқ хўжалик юритувчи субьектлар рўйхатга олинган. Шулардан 74 таси йирик корхоналар,  942 таси кичик ва ўрта бизнес корхоналари, бундан ташқари 649 та фермер хўжаликлари, 379 та деҳқон, 218 та боғдорчилик, 31 та чорвачиликка йўналтирилган фермер хўжаликлари бор.

Туманда “Fergana global textile” МЧЖ корхонаси, “Фарғона наслли парранда”, “МАТЛУБОТНОН”, МТП, Қорақушчи механика таъмирлаш, сувни қайта тозалаш корхоналари, “Раскар-200”, “Ёғду” сингари кичик корхоналар фаолият кўрсатади.

“Исмоилжон гиламлари” хусусий гилам тўқиш корхонасида 500-дан зиёд аёллар иш билан таъминланган. Қишлоқ аёллари тўқиган “Исмоилжон гиламлари” чет давлатларга экспорт қилинмоқда.

Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи – пахтачилик. Туманда жами 24,6 минг га ерда деҳқончилик қилинади, шундан 11 минг га ер майдонига дон, 11,02 минг га ер майдонига пахта экилади. 2,6 минг га дан ортиқ майдон полиз, озуқа экинлари, сабзавот, боғ ва токзорлар билан банд. 15 ширкат хўжалиги, йирик бўрдоқичилик корхонаси мавжуд. Ўрмон хўжалиги бор. Туман ширкат ва шахсий хўжаликларида 25,8 минг қора мол, 25,5 мингга яқин қўй, 311 от, 176,7 мингга яқин парранда боқилади.


  Марказий маданият уйи, қишлоқларда уларнинг 2 та филиали, 1 та Ахборот кутубхона маркази, 3 та поликлиника, 15 қишлоқ врачлик амблюторияси мавжуд.

Оммавий ахборот воситаларидан “Истиқбол йўли” туман газетаси 1943 йилдан бошлаб фаолият олиб боради.