Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАЙИНЛОВ
2022-04-11 12:33:41 162
Камоледдинов Дилшоджон Туйчибоевич Қўштепа тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Дилшоджон Камоледдинов 1980 йилда Ёзёвон туманида туғилган. 2001 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган.
Иш фаолиятини 2001 йили Ёзёвон тумани Қишлоқ ва сув хўжалик бошқармаси бош агрономи лавозимида бошлаган. 2003-2005 йилларда Ёзёвон тумани ҳокимлиги бош мутахассиси, 2005-2010 йилларда Ёзёвон тумани “Қишлоқхўжаликкимё” шўъба корхонаси бошлиғи ўринбосари, 2010-2011 йилларда Ёзёвон тумани Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи ўринбосари, 2014-2015 йилларда Ёзёвон тумани Ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи, 2017-2018 йилларда Фарғона вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бош мутахассиси каби турли лавозимларда фаолият олиб борган.
2018-2021 йилларда Ёзёвон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Оилали, турмуш ўртоғи – мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди, уч нафар фарзанди бор.