Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-04-09 20:32:59    156

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун туман ҳокимлигида ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбалари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрь кунги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарорига мувофиқ ижара асосида фуқароларга ажратилган ер майдонларига картошка ва асосий турдаги озиқ-овқат экинлари экилишини таъминлаш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков томонидан масъул раҳбарларга ажратилган ер майдонларига картошка ва асосий турдаги озиқ-овқат экинларини қисқа муддатларда экилишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.



Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самаралий фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари 10-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Мактаб битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Туман ҳокими ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудини ободонлаштириш ҳамда ички йўлларни таъмирлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.



“Катта Фарғона канали”нинг Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи қисмидаги аҳоли фойдаланишида бўлган кўприкни янгидан замонавий кўринишда қайта қуриш юзасидан олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишган туман ҳокими, пудратчи ташкилот раҳбарига янгидан қурилаётган кўприкни белгиланган меъёрлар асосида сифатли қуриш ҳамда муддатида фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.



Туман ҳокими Хумдон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган “Истиқлол” саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиб, масъул раҳбарлар ҳамда лойиҳа ташаббускорларига лойиҳаларни белгиланган муддатда ишга тушириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.



Шунингдек, туманда 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши, чигит экилиши режалаштирилган майдонларда ер тайёрлаш ва чигит экиш ишлари ҳамда маҳаллий ўғит жамғариш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилди. Туман ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларини бажарилиши, чигит экилиши режалаштирилган майдонларда ер тайёрлаш ва чигит экиш ишлари ҳамда маҳаллий ўғит жамғариш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram