Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ” КИТОБИНИНГ ТАҚДИМОТИ

×

 2022-04-09 19:38:20    284

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун Қўштепа туманидаги 15-сонли мусиқа ва санъат мактабининг маънавият залида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” номли китобининг тақдимоти ўтказилди.  




Ушбу тадбирда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Мухаббатхон Мўйдинова, фахрий журналист Хадичахон Каримова, Фарғона политехника институтининг ёшлар билан ишлаш маънавий-маърифий масалалар бўйича проректори Мирзоҳид Ботиров, катта ўқитувчи Мирсаид Нуриддинов, ёшлар билан ишлаш маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Бекзоджон Абдуҳалилов ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси мутахассислари иштирок этди.

Профессор ўқитувчилар томонидан ушбу китобнинг яратилиш тарихи, унда белгилаб берилган 7 та устувор вазифаларнинг мазмун ва моҳияти, бугунги кундаги аҳамияти тушунтириб берилди.

Тақдимотдан сўнг Фарғона Политехника институтининг ёшлар билан ишлаш маънавий-маърифий масалалар бўйича проректори Мирзоҳид Ботиров ўз ижодидаги ватан, она, китоб ҳақидаги шеърлари билан ўртоқлашди.





Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий – маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ5040-сонли қарори ижросини таъминлаш, фаолияти наъмунали йўлга қўйилган умумий ўрта таълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари иш тажрибасини оммалаштириш ҳамда уларнинг меҳнатларини муносиб рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Ижодий – маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” Республика танловининг туман босқичи ғолиблари тақдирландилар. Ғолибларга биринчи, иккинчи, учинчи даражали диплом ҳамда туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари, институт маъмурияти томонидан юборилган китоблар топширилди. 



Тадбир доирасида Фарғона Политехника институтидан ташриф буюрган профессор ўқитувчилар билан ҳамкорликда Қоракалтак маҳалласидаги хонадонларга маънавий ҳомийлик асосидаги китоблар совға қилинди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram