Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАМАЗОН ОЙИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ
2022-04-09 16:52:47 180
Мана, ойлар султони, файз ва барака, раҳмат ва мағфират ойи бўлган Рамазон кунлари бирин-кетин ўтиб бормоқда. Яратганга шукрки жаннатмакон ўлкамизнинг мўмин-мусулмонлари улуғ ва фазилатли рамазони шарифни бир олам шодлигу қувонч билан кутиб оладилар. Юртдошларимиз бу бебаҳо ва бетакрор тоат мавсумида хайрли ишлар учун бел боғлайдилар.
Қўштепа туманидаги 3-сектор ҳудудида ҳам Рамазон ойи муносабати билан хайрли ишлар давом эттирилди.
Қўштепа туман ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи, подполковник З.Ғофуровнинг ташаббуси билан 3-сектор ҳудудидаги бир нечта хонадонларга 1 қоп ун, 5 литр ёғ ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Ушбу маҳсулотлар “Лойсон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, “Аёллар дафтари”га киритилган Нигора Юлбарсова, “Гармдон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, “Темир дафтар”да турувчи Рахимжон Эгамбердиев, “Темир дафтар”да турувчи Нигора Қўқонова, “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, “Темир дафтар”да турувчи Имомали Исломиддинов ҳамда “Қоракалтак” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, “Темир дафтар”да турувчи Тўлқин Мехмоновларнинг хонадонига рамазон туҳфаси ўлароқ кириб борди.