Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚИЙҚИ МАҲАЛЛАСИДА 32 НАФАР ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРГА 10 СОТИХДАН ЕР МАЙДОНИ АЖРАТИБ БЕРИЛДИ

×

 2022-04-08 21:11:16    194

PDF юклаш
Чоп этиш



Президент қарори асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалла экинларидан қисқартирилган ерлар ҳисобидан фуқароларга ер майдонлари ажратиляпти.

10 сотихдан 1 гектаргача бўлган ўлчамдаги ерлар очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида берилмоқда. Бу имкониятдан асосан “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган ишсиз фуқаролар фойдаланмоқдалар.

Қўштепа туманидаги Қийқи маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ҳоким ёрдамчиси Б.Таниқуловнинг ташаббуси билан 32 нафар фуқарога 10 сотихдан 3,2 гектар ер майдони очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида ажратиб берилди. Улар маҳалланинг “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турувчи, шунингдек, талабгор фуқаролардир.

Айни кунларда “Қўштепа умиди” мева-сабзавотчилик кластери томонидан фуқароларга берилган 3,2 гектар ер майдонида картошка экиш ишлари олиб борилмоқда.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram