Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА БОЛАЛАР БОҒЧАСИ ЯНА ИККИТАГА КЎПАЙДИ (ФОТО)
2022-04-08 17:20:34 663
Бугун Соҳибкор маҳалласидаги 6-сонли мактабагча таълим ташкилотининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокими Илёсбек Новиков ва сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, шунингдек, МТБнинг масъуллари иштирок этдилар.
Қўштепа туманининг Соҳибкор маҳалла фуқоролар йиғини ҳудудида жойлашган 6-сонли мактабгача таълим ташкилоти 1983 йилда қурилган бўлиб, 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5048-сонли қарорига асосан “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида таъмирдан чиқарилган. Ҳозирда таълим ташкилотида 10 та гуруҳ фаолият олиб бормоқда.
Ушбу таълим ташкилотига нафақат Соҳибкор маҳалласидаги, балки Кичикбешкапа ва Қийқи маҳаллаларидан ҳам тарбияланувчилар қамраб олинган. Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3-7 ёшлилар сони 235 нафарни ташкил этиб, буларнинг 95 нафари бугунги кунда қамраб олинмаган эди.
6-сонли мактабгача таълим ташкилотига Фарғона вилояти ҳокимининг 2021 йил 25-январь кунги 34-Ф сонли Фармойишига асосан енгил типдаги 90 ўринли қўшимча бино қурилиши режалаштирилган эди. Бугун боғчанинг ушбу биноси фойдаланишга топширилди.
Муассада болаларни мактаб таълимига тайёрлаш, интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол вояга етишлари учун зарур барча шароитлар яратилган.
Сойбўйи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 238 нафар 3-7 ёшли болалар истиқомат қилади. Ушбу ҳудудда давлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд эмас эди. Шунинг учун хусусий тадбиркор Ойбек Рахматов томонидан Давлат хусусий шериклик шаклидаги 150 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Ушбу боғчада болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун замонавий машғулот хонаси, ётоқхона ва ошхона мавжуд.
Энди ҳудуддаги 238 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 150 нафари ушбу таълим ташкилотига, 50 нафари эса ҳудудда фаолият юритаётган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади.
Янги боғчаларнинг фойдаланишга топширилиши болажонлар учун ажойиб туҳфа бўлди. Боғчаларнинг очилиш маросимида кичкинтойлар севинчдан яйрадилар. Улар меҳмонларга ўзлари ёд олган шеър ва қўшиқларини ҳамда гўзал рақсларини ижро этиб бердилар.
Тадбир ниҳоясида меҳмонлар иштирокида боғчанинг мўжазгина ҳовлисига яхши ниятда кўчат экилди.