Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-04-08 15:30:08 215
Бугун Қўштепа туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.
Очиқ эшиклар кунида тумандаги умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари учун ёшларни касб-ҳунарга қизиқишини уйғотиш мақсадида “Касблар фестивали”, касб-ҳунар мактаби битирувчиларини ва уюшмаган ёшларни ишга жойлаштириш мақсадида меҳнат ярмаркаси, Давлатимиз раҳбари илгари сурган “Бешта ташаббус” доирасида ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда Ватанга бўлган муҳаббат туйғуларини янада юксалтириш мақсадида ҳарбийлар иштирокидаги тадбирлар бўлиб ўтди.
Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида, шу жойнинг ўзида ишсиз ёшларнинг 18 нафарига ишга ва 13 нафарига касбга ўқитишга йўлланма берилди.
Тумандаги ҳунармандлар эса ўзлари томонидан тайёрланган маҳсулотларни намойиш этишди. Қолаверса, китоб ярмакаси ҳам ташкил этилди. Шунингдек, тумандаги Акциядорлик тижорат Халқ банки ва “Агробанк” акциядорлик тижорат банкларининг ходимлари томонидан тадбиркорликка қизиққан ёшларга кредит олиш тартиби ҳақида тушунчалар бердилар.
Касб-ҳунар мактабининг ўқувчилари эса ўзларининг қўл меҳнатлари билан яратган ишларини намойиш қилди.
Тадбирга туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари, шунингдек масъул идораларнинг раҳбарлари ҳам ташриф буюрди.
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков сўз олиб, юртимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ва имкониятлар ҳақида гапириб ўтди. Касб-ҳунар мактаби битирувчиларига касб-ҳунар ўрганишда, келажакда қайсидир соҳанинг эгаси бўлишларида муваффақият тилади.
Очиқ эшиклар куни спорт ва ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари билан давом этди.