Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

4-СЕКТОР РАҲБАРИ ФАОЛИЯТИДАН

×

 2022-04-08 09:01:58    176

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Зухриддин Мирзаев Қоражийда маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисининг иш фаолияти билан танишди. Сектор раҳбари энг аввало уюшмаган ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни бандлигини таъминлаш, аҳоли хонадондаларида даромад манбайини яратиб бериш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, сектор раҳбари маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчилари иштрокида “Ёшлар дафтари”га киритилган хонадонларда бўлиб, улар билан суҳбат ўтказилди.

 Сектор раҳбари ҳудудда 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши  билан ҳам танишди. Бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши юзасидан фермер хўжалиги раҳбарига тегишли кўрсатмалар берилди.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик суъбектлари фаолиятини кенгайтириш янги иш ўринлари яратиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида ҳудуддаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган фуқоролар билан учрашган сектор раҳбари, улар билан суҳбат ўтказди.

Тадбиркор турли хилдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш билан бирга 10 нафар фуқоролар бандлигини таъминлаган. Суҳбат давомида сектор раҳбари тадбиркорга йил якунига қадар фаолиятини кенгайтириш ҳамда қўшимча 10 та янги иш ўринлари яратиши ҳақида ўзининг таклифларини берди.





“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган фуқаролар билан кунлик манзилли ишлаш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этиш мақсадида сектор раҳбари томонидан Қоражийда маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида фуқороларнинг ҳаётидаги муамолар, шунингдек, уларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган турли мурожаатлари кўриб чиқилди. Фуқоролар томонидан кўтарилган масалалар тегишли ташкилотлар ва сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.

Сектор раҳбари жиноятчиликка қарши курашиш, нотинч ва жанжалкаш оилалар билан ишлаш мақсадида Қоражийда маҳалласидаги нотинч оилаларда бўлиб, улар билан профилактик суҳбат ўтказди.

Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Оналар яшил макон учун!” умуммиллий акцияси доирасида Халқобод, Қоражийда, Хўжақишлоқ ва Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи хотин-қилар ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Улар ҳудудда мевали ва манзарали кўчатлар, гуллар ва терак қаламчалари экишмоқда. Сектор раҳбари ушбу маҳаллаларда бўлиб акция доирасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, ўзининг фикр ва таклифларини берди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram