Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
2022-04-07 20:07:22 153
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самаралий фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
45-умумтаълим мактабида бўлган туман раҳбари ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Масъул раҳбарларга таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 9-сонли мактабгача таълим ташкилотида қамров сонини ошириш мақсадида қўшимча бино қурилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Туман тиббиёт билашмаси тасарруфидаги “Лойсон” қишлоқ врачлик пунктида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Масъул раҳбарларга аҳолини коронавирус касаллигига қарши вакцина билан эмлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Сектор раҳбари Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган футбол майдонида ёшлар ўртасида ўтказилаётган спортнинг футбол тури бўйича “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги”нинг туман босқичида ҳам иштирок этди.
Туманда 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши, чигит экилиши режалаштирилган майдонларда ер тайёрлаш ва чигит экиш ишлари ҳамда маҳаллий ўғит жамғариш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан жойларда йиғилишлар ўтказилиб, масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.