Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 47 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КЎЧАТ ЭКИБ, БОҒ ЯРАТИШ – ЭЗГУ АНЪАНА

×

 2022-04-07 18:32:00    199

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик билан бошлаш ташаббуси илгари сурилди.

Қўштепа тумани аҳолиси ҳам мазкур умуммиллий лойиҳада фаол қатнашмоқда.

Туманда 2021 йил куз мавсумида 239 минг дона, жорий йил баҳор мавсумида 398 минг дона манзарали ва мевали дарахтлар, шунингдек, бута кўчатларини экиш режалаштирилган. Баҳор мавсумида туман ҳудудида 398 минг дона кўчат экилди.

Умуммиллий лойиҳасида тумандаги маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда, ўқув муассасаларида уюшқоқлик билан кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда. 



Шунингдек, юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Оналар яшил макон учун!” умуммиллий акциясида қўштепалик хотин-қизлар ҳам фаол қатнашмоқдалар. Хотин-қизлар томонидан жойларда мевали ва манзарали дарахтлар, қаламчалар, шунингдек, турли гул кўчатлари экилмоқда. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram