Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
2022-04-07 17:57:36 213
Ижтимоий тармоқлар орқали “Кўчамиз ўнқир-чўнқирлигидан такси ҳам кирмаяпти” сарлавҳали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Сармозор МФЙ Гулистон кўчасидан ёзмоқдамиз. Кўчамиз ўнқир-чўнқир, тунов куни такси ҳам кирмади. Уйимга етвогунимча пайпоғим ивиб кетди. Фарзандларим тойиб-йиқилиб уст-боши шалабо бўлди ва мактабга икки марта бормади. Сабаби мактаб формаси 1 дона, холос. Имкон бўлганда ўзимиз шағал тўкиб текислаб олардик, аммо бунга ортиқча маблағимиз йўқ. Йўлсозлардан амалий ёрдам сўраймиз” – дея шикоят қилинган.
Ушбу мурожаат юзасидан Сармозор маҳалласидаги Гулистон кўчасида 2022 йил апрель ойида шағаллаштириш ишлари олиб борилишини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.