Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ
2022-04-07 11:54:19 175
15-сонли мусиқа ва санъат мактабида мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда 2022 йил ҳосили учун етиштириладиган пилла ҳосилини яратишда ипак қурти боқувчиларини аниқлаш ва улар билан шартномаларни расмийлаштириш ҳамда ипак қуртини қисқа муддатларда жонлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Йиғилишда туман ҳокими И.Новиков иштирок этиб, масъул раҳбарларга ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди.
Туман раҳбари 35-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқув жараёнлари ҳамда қўшимча фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Таълим муассасалари битирувчиларини олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида ўқувчиларни қизиқишларига асосан қўшимча дарс машғулотлари ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самаралий фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этилиши юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрь кунги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарорига мувофиқ ижара асосида фуқароларга ажратилган ер майдонларига картошка ва асосий турдаги озиқ-овқат экинлари экилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ажратилган ер майдонларига картошка ва асосий турдаги озиқ-овқат экинларини қисқа муддатларда экилишини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида терак қаламчалари экиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Лойиҳа асосида туманда яшил ҳудудни кенгайтириш ҳамда терак қаламчалари экиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.