Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 194 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“BOʻZATOV FEST” ЁШЛАР ОВОЗИ КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ 1-СЕКТОР БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-04-07 11:30:53    156

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2022 йил 24 март кунги “Ёшлар ўртасида китобхонлик, маданият ва санъат, интеллектуал ўйинлар, ахборот технологиялари ҳамда спорт турлари бўйича “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 89/01-49-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш, туманда ёшларни санъатга бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда истедодларни рўйёбга чиқариш мақсадида Қўштепа туманидаги Маданият марказида “Boʻzatov fest” ёшлар овози кўрик танловининг 1-сектор босқичи ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ҳамда ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хатамовлар иштирок этишди. 



Тадбирни туман ҳокими очиб, юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятларини такидлаб ўтди ва тадбир иштирокчиларига муваффақият тилади.



Шундан сўнг “Boʻzatov fest” ёшлар овози кўрик танловининг 1-сектор босқичига старт берилди. Танлов давомида кўрик танлов иштирокчилари ўз истедодларини намойиш этдилар. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram