Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
2022-04-06 22:02:42 172
Жорий йил 14-март куни ижтимоий тармоқлар орқали «Қўштепа ҳокими янги мактаб қуриш учун ер бермади» сарлавҳали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаатда: – “ Биз Фарғона вилояти Қўштепа тумани Шакар МФЙ ҳудудида яшовчи фуқоролар мурожаат қилмоқдамиз. Шакар МФЙ ҳудудига мактаб зарур.
Сабаби ушбу ҳудуд ўқувчилари 2-3 км узоқликда жойлашган Кўприкбоши МФЙ ҳудудида жойлашган 18 сон умумий ўрта таълим мактабига серқатнов йўлни кесиб ўтиб бориб келишмоқда.
Бу эса ота оналарни хавотирга солиб келмоқда. Бундан ташқари мактаб 600 ўринга мўлжалланган бўлиб хозирда 900 дан зиёд болалар икки сменада таълим олишмоқда.
Иккинчи смена дарслари қиш кунларида қош қорайгунча давом этади. Бу эса кўпгина ноқулайликларни келтириб чиқармоқда.
29.03.2022 йил куни туман ҳокимига шу масалада борган эдик. Ҳоким янги мактаб қуриш учун ер бермаслигини айтди ва 20 сотихча келадиган эски мактаб ўрнида ишлатилинган бино ўрнига 3 этажли қилиб қурамиз деди.
У ерга ўқув биноси сиғдирилса стадион, спорт зал, хожатхона қаерга қурилади билмаймиз. Мактаб қуриш учун ҳам ер ажратилмайди деган қарор борми.
Илтимос юқоридагиларни инобатга олиб мактаб қурилиши учун керакли вазирликларга эшиттириб ер ажратилишига амалий ёрдам беришларингизни сураймиз” – дея шикоят қилинган.
Қўштепа тумани Шакар маҳалласидан йўлланган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. 2022 йилги “Мактаб филиалларини таъмирлаш” дастурига кўра Қўштепа туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда Қоракалтак МФЙ ҳудудида жойлашган 24-умумий ўрта таълим мактаби филиаллари реконструкция қилиниб, 120 ўринли мактаб биноси қурилиши режалаштирилган. Ҳозирда лойиҳа ишлари якунланиб, вилоят ҳокимлиги қошидаги “Ягона буюртмачи инжинеринг компанияси”га топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.