Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
САОДАТ МАНЗИЛИГА ТАШРИФ
2022-04-06 17:02:17 177
2021 йилдан Президент қарорига кўра, “Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг Болалар уйлари (ўқув-тарбия муассасалари) Миллий гвардияга бириктирилди.
Қўштепа туманида истиқомат қилувчи Санобархон Зокирова ҳамда Соҳиба Аминовалар ҳам “Ҳайрли ишга камарбаста бўлай, болаларни мен бағримга босай”,- дея уйини саодат манзилига айлантирдилар.
Вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамда Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ниҳоят ота-она меҳри аталмиш олий неъматдан баҳра олаётган болалар билан давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Қўштепа тумани ҳокимлигининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Мухаббатхон Мўйдинова, республика Маъанавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси раҳбари Достонбек Ғаниев, Болаларни ҳимоя қилиш Шўъбаси бош мутахассиси Исмоилжон Исақов, туман маънавият тарғиботчилар гуруҳи раиси Давлатхон Юсупова, туман Халқ Депутатлари кенгаши котибияти мудири Бобуржон Ахмаджоновлар ҳам иштирок этишди.
Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан 60 номдаги энг янги, бадиий, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган китоблар болажонларнинг кутубхонасига тақдим этилди.
Санъат ва журналистикага қизиққан Руслан билан Сафияга Маънавият ва марифат маркази туман бўлими томонидан “Ёш нотиқлар мактаби” ўқув курси ҳамда Санъат мактабига бепул йўлланма тақдим этилди.
Туман маънавият тарғиботчиларининг раҳбари Давлатхон Юсупова болаларнинг мактабдан бўш вақтларига мазмун бағишлаш мақсадида ҳовли этагидаги бўш турган майдонда боқиш учун ўрдак ва товуқ жўжаларини совға қилди.
Албатта бу ташрифдан болажонлар чексиз мамнун бўлишди. Севинчи бир олам Бахтигул ва Алина меҳмонларга ўзлари ёзган шеърларидан ўқиб беришди.