Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 223 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎМОНДОНЛИК ШТАБ-ЎҚУВ МАШҚИНИНГ ФАОЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

×

 2022-04-06 16:31:02    130

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманида 4 апрель куни старт берилган “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий қуйи тизимининг табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида уч кеча кундуз давом этган қўмондонлик-штаб ўқув машқлари бугун ўз ниҳоясига етди.




Ўқув машқларида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Қўштепа тумани бўлими, шунингдек, туман ҳокимлиги, коммунал соҳа, жамоат тартибини сақлаш, тез тиббий ёрдам, автотранспорт хизматлари ҳамда ҳудудлардаги маҳалла аҳолисининг бир қисми фаол иштирок этишди.




Бугун туман ҳокимлигида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Илёсбек Новиков қўмондонлик-штаб ўқув машқларининг фаол иштирокчиларига,  вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Қўштепа тумани бўлимига ўз миннатдорчилигини билдириб, Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг фахрий ёрлиқлари ҳамда туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram