Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ОНАЛАР ЯШИЛ МАКОН УЧУН!” УМУММИЛЛИЙ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
2022-04-06 15:57:18 232
Юртимиз бўйлаб “Оналар яшил макон учун!” умуммиллий акцияси фаровонлик ва ободлик сари хайрли қадам сифатида ўтказилмоқда.
Акция доирасида табиатни асраш, фарзандларимизга экомаданият тушунчасини сингдириш билан бирга хотин-қизлар бандлиги таъминланишига эришилиши мақсад қилиб олинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармони билан мамлакат миқёсида дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш вазифаси белгиланган.
Шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан 1 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган.
“Оналар яшил макон учун!” акцияси мазкур хайрли лойиҳа доирасида ўтказилмоқда.
Акция доирасида Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Дилзодахон Олимова бошчилигида туманда яшовчи хотин-қизлар ҳам фаол қатнашмоқдалар. Хотин-қизлар томонидан жойларда мевали ва манзарали дарахтлар, қаламчалар, шунингдек, турли гул кўчатлари экилмоқда.
Ушбу акцияда Янги дўкон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи хотин-қиларимиз фаол иштирок этишмоқда.
Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинида ўттиз минг туп терак қаламчаси экиш режалаштирилган.
Ватан, Каттаболтакўл, Бўстон маҳаллаларида эса ҳамкорликда ва ҳамжихатликда иш олиб борилмоқда. Ушбу маҳаллалардаги хотин-қизлар томонидан 200 минг туп терак қаламчалари экилди.
“Оналар ва хотин-қизлар яшил макон!” акцияси туманнинг 51 та маҳалла фуқаролар йиғинида давом этмоқда.