Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДХХ РАИСИ КУБОГИ УЧУН СПОРТНИНГ “МИНИ ФУТБОЛ” ТУРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚАЛАР БОШЛАНДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/5bd0f84a27ee5a78c0792.jpg)
2022-04-04 21:52:38 207
![](https://telegra.ph/file/5bd0f84a27ee5a78c0792.jpg)
Ёшлар – қудратли давлатимизнинг эртанги куни, янги Ўзбекистонимизнинг пойдевори саналади.
Зеро, уларнинг соғлом ва комил инсон бўлиб вояга етишлари мамлакат истиқболини белгилаб беради.
Шу маънода бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан илгари сурилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини ҳаётга жорий этишда Давлат хавфсизлик хизмати ҳам ўзининг сезиларли ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Хусусан, бугун Қўштепа туманида “Ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича Давлат хавсизлик хизмати раиси кубоги”нинг туман босқичига старт берилди.
![](https://telegra.ph/file/dce90e29d37f6bb4a9d59.jpg)
Ушбу тадбир Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган футбол майдонида бўлиб ўтди.
Тадбирда сектор раҳбарлари ва ДХХ Марғилон шаҳар бўлимининг масъул ходимлари иштирок этишди.
Тадбирни туман ҳокими Илёсбек Новиков очиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантиришга берилаётган эътиборлари натижасида юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам аҳолини спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб келинаётганлигини такидлаб, мусобоқа иштирокчиларига мувафаққият тилади.
Бу каби спорт тадбирларини ўтказишдан мақсад уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиб, улар орасидан иқтидорлиларини аниқлашдир.
Бугун старт берилган мусобақада Қўштепа туманидаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинидаги уюшган ва уюшмаган ёшлардан таркиб топган жамоалар ўртасида қизғин бахс олиб борилмоқда.