Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИШСИЗ ОИЛАЛАРГА ЕР БЕРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/410fc55057abdd115022e.jpg)
2022-04-04 11:57:53 100
![](https://telegra.ph/file/410fc55057abdd115022e.jpg)
Президент қарори асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалла экинларидан қисқартирилган ерлар ҳисобидан фуқароларга ер майдонлари ажратиляпти.
10 сотихдан 1 гектаргача бўлган ўлчамдаги ерлар очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида берилмоқда. Бу имкониятдан асосан “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган ишсиз фуқаролар фойдаланмоқдалар.
Қўштепа туманидаги Сармозор маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам 26 нафар фуқарога 2,6 гектар ер майдони очиқ электрон танлов орқали ижара ҳуқуқи асосида ажратиб берилди. Уларнинг 3 нафари “Аёллар дафтари”, 13 нафари “Ёшлар дафтари”да турувчи, шунингдек, 10 нафари талабгор фуқаролар бўлиб, ҳар бирига 10 сотихдан ер берилди.
![](https://telegra.ph/file/432cc5c258801b2393e93.jpg)
Ушбу фуқаролар билан “Қўштепа умиди” мева-сабзавотчилик кластери ўртасида шартнома тузилиб, кооперация тузилиши режалаштирилди.
Айни кунларда “Қўштепа умиди” мева-сабзавотчилик кластери томонидан фуқароларга берилган 2,6 гектар ер майдонида картошка экиш ишлари олиб борилмоқда.