Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 76 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ҚЎМОНДОНЛИК ШТАБ-ЎҚУВ МАШҚИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

×

 2022-04-04 11:26:20    177

PDF юклаш
Чоп этиш



Жорий йилнинг 4-5-6 апрель кунлари Қўштепа туманида “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий қуйи тизимининг табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида уч кеча кундуз давом этган “Қўмондонлик-штаб ўқув машқи” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилмоқда.

Ўқув машқининг асосий мақсади, зилзила ва унинг иккиламчи омиллари натижасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича туман ва вилоят бошқарув органлари куч ва воситаларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳисобланади.




Ўқув машқига жалб этилган куч ва воситаларни бошқариш мақсадида Қўштепа туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ўйингоҳи ҳудудида асосий бошқарув пункти ташкил этилди.

ҚШЎМга вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Қўштепа тумани бўлими, шунингдек, туман ҳокимлиги, коммунал соҳа, жамоат тартибини сақлаш, тез тиббий ёрдам, автотранспорт хизматлари ҳамда ҳудудлардаги маҳалла аҳолисининг бир қисми жалб этилди.

Қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларининг бугунги, биринчи кунида бошқарув органлари ва ФВДТ хизматлари иштирокида ишчи йиғилиши ўтказилди.






Унда Қўштепа тумани ҳокими Илёсбек Новиков, сектор раҳбарлари, Фарғона вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Қўштепа тумани бўлимининг масъул ходимлари қатнашдилар.




Машғулот олдидан дастлаб барча қатнашчилар иштирокида саф кўриги ўтказилди. Унда корхона, муассаса ва ташкилотларнинг табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар рўй берганда зарур воситалар билан тўлиқ таъминланганлиги, уларнинг яроқлиги ва фойдаланишга шайлиги назоратдан ўтказилди.





Ўқув машғулоти бошқарув штаби ташкил этилиб, барча авария-қутқарув тузилмаларининг ҳаракати мувофиқлаштириб борилмоқда.

“Қўмондонлик-штаб ўқув машқи” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқлари туманимизда 6 апрелгача давом этади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram