Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЙЎЛДОШОБОДДА КУРАШ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/7156e0487541705d979d8.jpg)
2022-04-01 21:49:21 111
![](https://telegra.ph/file/7156e0487541705d979d8.jpg)
Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан бақувват қилиш, улар ўртасида спортни кенг тарғиб этиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида, Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар ишлари агентлиги етакчиси Элмуроджон Абдухамидовнинг ташаббуси билан кураш мусобақаси ташкил этилди.
Кун давомида ўтган спорт мусобақасида маҳалла ёшлари фаоллик билан иштирок этди.
Етти ёшдан етмиш ёшгача фуқаролар иштирок этган мусобақа якунида Равшан Султонов ғолиб деб топилиб, қимматбаҳо совға билан тақдирланди.