Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖОДИЙ УЧРАШУВ: ИЖОДКОРЛАР ҚЎШТЕПАДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/47d07090b15d072cd25c1.jpg)
2022-04-01 21:12:10 131
![](https://telegra.ph/file/47d07090b15d072cd25c1.jpg)
Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмасининг ташаббуси билан ўқувчи-ёшларни қамраб олган “Билимимиз, иқтидоримиз ва шижоатимиз сен учун, Янги Ўзбекистон!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда тумандаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар томонидан ташкил этилган намунали тартибдаги тўгаракларнинг намойиши ўтказилди.
Туман ёшлари узоқ вақтдан бери кутаётган ижодий учрашувда вилоятимизнинг таниқли ижодкорларидан журналист, драматург Сайдали Одилов, таниқли устоз журналист, “Шуҳрат” медали ва “Мўтабар она” кўкрак нишонлари совриндори Хадичахон Каримова, Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси, Фарғона давлат университети докторанти Дилнавоз Қўлдашевалар иштирок этишди. Тадбир давомида ижодкорлар иқтидорли ўқувчиларга ижоднинг сир-у асрорлари, машаққатлари, уни пухта ўрганиш йўллари ҳақида гапириб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
![](https://telegra.ph/file/66f075b7483efeef3053a.jpg)
![](https://telegra.ph/file/66d4363c70b77932a0af2.jpg)
Бугунги ижодий учрашув мушоирага уланиб кетди. Дилнавоз Қўлдашева бошлаб берган мушоирани умутаълим мактабларининг ижодкор ўқувчилари давом эттирди. Ўқувчиларга устоз ижодкорлар ўз асарларидан совға қилди. Мазкур учрашув қўлига эндигина қалам ушлаган мурғак қалбларнинг покиза кўнгил кечинмаларини оқ қоғозга қоралашга ҳали узоқ вақт туртки бўлиб туради.