Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ВИЛОЯТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/538fe916dfbdddb0d80bc.jpg)
2022-04-01 13:41:32 138
![](https://telegra.ph/file/538fe916dfbdddb0d80bc.jpg)
Қўштепа туманидаги Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Юлдузхон Ходжаеванинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда Қўштепа тумани Халқ қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчи Бехзод Мусаев, туман мактабгача таълим бўлими мудири Иқболхон Маҳмудова ҳамда Қайрағоч маҳалла фуқаролар йиғининг масъуллари ва Давлат мактабгача таълим ташкилоти директорлари иштирок этишди.
![](https://telegra.ph/file/20ffc24077e75e5453981.jpg)
![](https://telegra.ph/file/5e66ea5299bcdca63141e.jpg)
Қабул давомида 35 нафар фуқаролар мактабгача таълим тизимига оид масалада мурожаат қилишди. Мурожаатларнинг 8 таси ўз жойида ижобий хал қилинди.
Хусусан, ишга кириш масалларида мурожаат этган Малика Шукурова, Шохиста Орипова, Камолотхон Турсуновалар тумандаги 11-сонли ДМТТга ишга жойлаштирилди. Таълим ташкилоти қуриш масаласидаги мурожаатлар ҳам юқори турувчи ташкилот раҳбарлари томонидан назоратга олиниб, ижобий натижага эришилиши ҳақида тушунтирш берилди.
Қолган мурожаатлар юзасидан сайёр қабул давомида маъсул муттассади ташкилот раҳбарларига 15 кун муддат ичида ҳал қилиш вазифалари юклатилди.
Сайёр қабулдан сўнг бошқарма бошлиғи Юлдузхон Хаджаева иштирокида ДМТТ раҳбарларига фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда доимо қонуний ёндошиш Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қонунлар ижроси амалда бўлиши лозимлиги тўғрисида очиқ мулоқот ўтказилди.