Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/280f5c88b40baaf6b591e.jpg)
2022-04-01 11:31:51 111
Ижтимоий тармоқлар орқали “Аҳоли ҳам тоза сувдан истеъмол қилса яхши бўларди...” сарлавҳали танқидий мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаатда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Баланд масжид маҳалласидан ёзмоқдамиз. Наврўз кучасида жойлашган сув минорасидан каттаконлардан бири ўзи фойдаланади. Аҳоли эса “качат” ва қудуқ сувидан ичади. Аҳоли ҳам тоза сувдан истеъмол қилса яхши бўларди. Мазкур масала ижобий ҳал этилишига ишонамиз” – дея шикоят қилинган.
Баланд масжид маҳалласидан йўлланган ушбу мурожаат “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Қўштепа туман бўлими ходимлари томонидан жойига бориб ўрганилганида қуйидагилар маълум бўлди.
Баланд масжид маҳалла фуқаролар йиғини Наврўз кўчасида 706 та хонадон мавжуд бўлиб, 29 та кичик кўчалардан ташкил топган. Ушбу кўчалардан 18 тасида яшовчи 400 та аҳоли хонадонларига “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Қўштепа туман бўлими томонидан тизимли равишда ичимлик суви етказиб берилади.
Мурожаатда кўрсатилган тик ичимлик суви қудуғидан Наврўз кўчасидаги 1 та кичик кўчага 300 метр тармоқ тортилган бўлиб, 27 та хонадонда истиқомат қилувчи фуқаролар беминнат фойдаланиб келмоқда.
Мазкур ичимлик суви қудуғи “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Қўштепа туман бўлими балансида бўлмаганлиги сабабли, бўлими томонидан хизмат кўрсатилмаган.
Шунингдек, Баланд масжид МФЙ Наврўз кўчасида яшовчи 300 та аҳоли хонадонларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 2022 йилда Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаётган “Аҳоли турмуш даражасини яхшилаш” дастурига асосан дастлабки ҳисоб-китоб ишлари олиб борилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.