Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ЧАҚАЛОҚ САВДОСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/c1cfc141d56f4b7d0f378.jpg)
2022-03-31 13:37:28 103
![](https://telegra.ph/file/c1cfc141d56f4b7d0f378.jpg)
Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси А.Эргашев иштирокида туман тиббиёт бирлашмасида “Чақалоқ савдосига қарши курашиш” фаолиятини янада жонлантириш ва бундай жиноятларни олдини олиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида ЖИБ Қўштепа туман судининг раиси А.Эргашев тиббиёт бирлашмаси ходимларига одам савдоси жиноятининг бир кўриниши бўлган, бироқ унданда хавфли ва ачинарли жиноят чақалоқ савдоси эканлигини, жиноят қонунчилигида бундай жиноят учун ҳам қатъий жазо чоралари белгиланганлигини ва бундай жиноятларга қарши курашиш лозимлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, йиғилганларга республикамизда янги қабул қилинган ЎРҚ-749, ЎРҚ-753 ва ЎРҚ-754-сонли қонунларнинг мазмун-моҳияти ҳам тушунтирилди.