Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ПРОКУРОРИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/e5154ed0ed2de2a47befe.jpg)
2022-03-31 11:09:34 153
![](https://telegra.ph/file/e5154ed0ed2de2a47befe.jpg)
Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғинида Қўштепа тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Фарходжон Исмоиловнинг сайёр қабули ўтказилди.
Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳолининг муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва ижобий ҳал этиш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда тумандаги тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.
Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган турли муаммолар бўйича туман прокурорига мурожаат қилдилар.
Эшонгузар маҳалласи, Ёшлик кўчаси, 12-уйда яшовчи Ёрқиной Хайдарованинг чеварчилик фаолияти билан шуғулланиб, бандлигини таъминлаш учун бепул тикув машинаси олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати қабул чоғида ҳал этилди. Сектор раҳбари томонидан унга бепул тикув машинаси берилди.
![](https://telegra.ph/file/ba96310227070c4045bd4.jpg)
Шунингдек, қабул давомида барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.