Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАҲАЛЛА БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/92257dac6bc9659f167e0.jpg)
2022-03-30 22:29:11 143
![](https://telegra.ph/file/92257dac6bc9659f167e0.jpg)
Юртимизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Қўштепа туманида бири-биридан гўзал бинолар фойдаланишга топширилмоқда. Шулардан бири — Кичик бешкапа маҳалла фуқаролар йиғини биносидир. Мазкур масканни фойдаланишга топширилиши маҳалла аҳлига чинакам байрам совғаси бўлди.
Бугун хусусий шерикчилик асосида янги қурилган Кичик бешкапа маҳалла фуқаролар йиғини биносининг очилиш тадбири ўтказилди. Маҳалла аҳлининг қувончига туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари ҳам шерик бўлдилар.
![](https://telegra.ph/file/b60f2064e24e6bf7c937d.jpg)
Тадбирни туман ҳокими Илёсбек Новиков очиб, Давлатимиз раҳбари томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ходимларига қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигига алоҳида тўхталиб ўтди. Янги қуриб фойдаланишга топширилаётган ушбу бино билан ҳудуд аҳолисини табриклади.