Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/f52c6072746884f3332ad.jpg)
2022-03-30 21:35:16 109
![](https://telegra.ph/file/f52c6072746884f3332ad.jpg)
Ижтимоий тармоқлар орқали танқидий видео мурожаат эълон қилинган эди.
Ушбу мурожаатда: “Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Қумтепа бозоридан мурожаат йўллаяпмиз. Ёғингарчиликда бозорга кириб бўлмайди, чунки ҳаммаёқни сув босади. Биз сотувчилар, солиқ ва бошқа тўловларни вақтида тўлаяпмиз, лекин бозор маъмурияти шароит қилиб бермаяпти. Оқибатда кўнгилдагидек савдо қилолмаяпмиз. Бозор маъмуриятидан талаб даражасида шароит қилиб берилишини сўраймиз” – дея шикоят қилинган.
Қўштепа тумани Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинидан йўлланган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Ушбу мурожаат туман ҳокимлиги ва соҳага даҳлдор мутахассислар томонидан жойига бориб ўрганилди.
Мурожаатда тилга олинган “Деҳқон бозори” орқасида жойлашган Матонат кўчасининг 500 метр қисмини асфалтлаштириш ишлари “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан амалга оширилишини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.