Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИ АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ СОҲАСИДАГИ МАХСУС ВАКОЛАТЛИ ДАВЛАТ ОРГАНИДИР
2022-03-29 20:15:49 135
Аҳолини рўйхатга олиш жараенларини сифатли ва юқори савияда ўтказилишида Ўзбекистон республикаси Давлат статистика кўмитасининг ўрни каттадир. Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 16-мартдаги “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги ЎРҚ- 611-сонли қонунининг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги ваколати қуйидагилардан иборатдир:
рўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Аҳолини рўйхатга олиш дастурини ва рўйхатга олиш варағининг шаклларини ишлаб чиқади;
рўйхатга олиш варақлари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди;
аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир ишларни мувофиқлаштиради;
рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади;
рўйхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларининг сақланиши (шу жумладан вақтинча сақланиши), йўқ қилиниши тартибини белгилайди;
рўйхатга олиш варақлари ва бошқа аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлаш ва йўқ қилишни таъминлайди.