Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СПОРТНИНГ ФУТБОЛ ТУРИ БЎЙИЧА “ҲОКИМ КУБОГИ” ЎТКАЗИЛДИ
2022-03-28 21:35:15 134
Туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Ҳоким кубоги” ўтказилди.
Мазкур мусобақада маҳалладаги ёшлардан таркиб топган жамоалар ўзаро беллашди.
Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбирни туман раҳбари очиб, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантиришга берилаётган эътиборлари натижасида юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам аҳолини спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб келинаётганлигини такидлаб ўтди.
Шунингдек, тадбир сўнгида ғолибликни қўлга киритган жамоаларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.