Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
#САЙЁР_ҚАБУЛ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/fd9ca2f7117445da807c9.jpg)
2022-03-28 16:31:14 100
![](https://telegra.ph/file/fd9ca2f7117445da807c9.jpg)
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР!
2022 йил 31 март куни соат 11:00 дан Қўштепа туманида Фарғона вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ходжаева Юлдузхон Мансуровна ва уларнинг ўринбосарлари, бошқарма бўлим бошлиқлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилади.
Сайёр қабулда фуқароларнинг мактабгача таълим тизимига оид барча мурожаатлари кўриб чиқилади. Агар сиз ҳам мазкур сайёр қабулда иштирок этмоқчи бўлсангиз жорий йилнинг 30-март кунига қадар (шу куни ҳам соат 17:00 гача) бошқарманинг 99 873 226 09 93 рақамли ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИга қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтишингиз сўралади.
Шунингдек, сайёр қабулда иштирок этувчилар эртага кечга қадар 73 425 10 18 рақамига қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтишлари ҳам мумкин.