Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 167 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲОКИМНИНГ БИР ИШ КУНИ

×

 2022-03-26 20:33:23    119

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков 29-умумтаълим мактабида фахрийлар ўртасида спортнинг волебол тури бўйича ўтказилган спорт тадбирда иштирок этди. Тадбирда туман жамоаларидан ташқари вилоятнинг Қўқон ва Қува туманлари ҳамда Андижон вилояти жамоалари ҳам иштирок этишди. Тадбирни туман раҳбари очиб, Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантиришга берилаётган эътиборлари натижасида юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби туманимизда ҳам аҳолини спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб келинаётганлигини такидлаб ўтди ҳамда тадбир иштирокчиларига муваффақият тилади.

Туман ҳокими Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб, “Кичик саноат зонаси”да жойлашган саноат корхоналари фаолияти ҳамда ҳудудда янги ташкил этилаётган саноат лойиҳалари билан танишди. Тадбиркорларга фаолиятларини кенгайтириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда ҳудудда янги ташкил этилаётган лойиҳаларни белгиланган муддатда ишга тушириш юзасидан масъул раҳбарлар ва лойиҳа ташаббускорларига тегишли кўрсатмалар берилди.



Туман раҳбари Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳудудни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, аҳоли томорқаларидан самаралий фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда аҳоли муаммоларини тизимли ҳал этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни ҳам ўрганди. Туман ҳокими томонидан маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчисига ҳудудда ишсизликни камайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, чет элга ишлаш истагида кетган фуқароларни яшаш жойига қайтариш ва уларни доимий иш билан таъминлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий муаммоларини белгиланган тартиб асосида ҳал этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.

Шунингдек, туманда 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларини бажарилиши, чигит экилиши режалаштирилган майдонларда ер тайёрлаш ишлари ҳамда маҳаллий ўғит жамғариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан 2022 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларида олиб борилаётган агротехника тадбирларининг бажарилиши, чигит экилиши режалаштирилган майдонларда ер тайёрлаш ишлари ҳамда маҳаллий ўғит жамғариш бўйича олиб борилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram