Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИГА ЯНГИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/710f870ba7f6e241570bd.jpg)
2022-03-26 17:24:17 119
![](https://telegra.ph/file/710f870ba7f6e241570bd.jpg)
Олимова Дилзода Юрсуновна Қўштепа тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.
Дилзода Олимова 1972 йилда Қўштепа туманида туғилган. 1996 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган.
Дилзода Олимова 1990 йили Қўштепа туманидаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасида тарбиячи, 1990-1991 йилларда Қўштепа туманидаги 7-умумтаълим мактабида кутубхона мудираси, 1991-2003 йилларда ўқитувчи, 2003-2014 йилларда 7-умумтаълим мактабининг директори, 2014-2016 йилларда Қўштепа туманидаги “Баркамол авлод” болалар маркази директори лавозимларида фаолият олиб борган.
Тайинловга қадар Қўштепа туманидаги 7-умумтаълим мактаби директори лавозимида ишлаган.