Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/ecfa405be322581d6c826.jpg)
2022-03-26 16:14:26 159
![](https://telegra.ph/file/ecfa405be322581d6c826.jpg)
Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Қўштепа туманида пресс-тур ташкил этилди. Тадбирда вилоятимизда фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар иштирок этишди.
![](https://telegra.ph/file/b7ca16cb59302bb23ae87.jpg)
![](https://telegra.ph/file/3d2aafbf2d4118e1278bb.jpg)
![](https://telegra.ph/file/c17d72120531b845e49ef.jpg)
“Нурафшон” кичик саноат зонасида “Fergana Global Infinity” МЧЖ томонидан “Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда ишлаб чиқариш биноси қуриб битказилиб, том қисмини ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирда 200 нафардан зиёд қурувчи ва ишчилар қурилиш ишларига жалб қилинган. Объектда ишчилар учун ошхона, ётоқхона бино-иншоотлари мавжуд бўлиб, қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида 2700 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
![](https://telegra.ph/file/f3fe368756a2767b1881b.jpg)
![](https://telegra.ph/file/e0244aa98c3d7e96bc6d2.jpg)
Тадбир иштирокчилари дастлаб “Fergana Global Infinity” МЧЖда бўлиб, бу ерда олиб борилаётган қурилиш жараёни ҳамда ишчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
![](https://telegra.ph/file/557a5df84e044ee3581d1.jpg)
Пресс-турдан сўнг туман ҳокими Илёсбек Новиков иштирокида “Қўштепа туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар, 2022 йилги режалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни бандлигини таъминлаш юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтилди.
![](https://telegra.ph/file/f2c752a544b3d86096e49.jpg)
![](https://telegra.ph/file/f5ebc5f09b914607a639c.jpg)
Анжуман давомида тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.